29 Июл 2020 йил 289

Сирдарёда Ласетти ёниб кетди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йил 28 июль куни соат 18:50 ларда фуқаро 1986 йилда туғилган Гулистон шаҳар Н.Жалилов кўчаси 26-уйда яшовчи Аломянов Мансуржон Мамирович ўз бошқарувидаги “LASETTI” русумли 40 P 782 UA давлат рақам белгили автомашинани Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 йўлининг 103 км.да Гулистон-Тошкент йўналиши бўйича бошқариб келиб, йўлнинг қайрилиб олиш мумкин бўлган қисмида қайрилиб олаётган вақтида қарама-қарши йўналишига ўтган вақтида  Тошкент-Гулистон йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро 1969 йил туғилган Эгамқулов Норжигит Хўжақулович бошқарувидаги “ISUZU” русумли 01 379 REA давлат белгили автомашина орқа қисмидан урилиши натижасида бошқарувни йўқотиб йўл ўртасидаги бетон бардюрга урилиб ЙТХ содир этган.  “LASETTI” русумли автомашинада электр кабелларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин келиб чиқиб автомашина ёниб кетган.

 “LASETTI” русумли автомашинада бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар яъни, ҳайдовчининг турмуш ўртоғи 1984 йил туғилган Акбарова Наргиза Хошимжановна ва икки нафар фарзандлари 2013 йилда туғилган қизи Мамурова Иродахон ва 2016 йилда туғилган ўғли Мамуров Асадбеклар зудлик билан эвакуация қилинган.

ЙТҲ ва ёнғин натижасида жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати 

Text to speech