Сирдарёда карантин тадбирлари кучайтирилди.
Махсус комиссиянинг жорий йилнинг 7 июл кунидаги 33 сонли ҳамда 08 июл кунидаги 34-сонли йиғилиш баёнига асосан бутун Республика "қизил тоифали" ҳудудга ўтганлиги сабабли 2020 йил 10 июл кунидан 01 август кунига қадар Карантин тадбирлари кучайтирилди. Шу сабабли Сирдарё вилояти ҳудудида ҳам карантин тадбирлари кучайтирилиб, Йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳудудида 2 та ЙПХ маскани, 4 та блок пост ва 37 та тўсиқ постлар ташкил этилди. Кириб чиқишни назорат қилиш мақсадида бошқа жойлардаги ички йўллар бетон тўсиқлар бардюрлар билан тўсиб қўйилди.
Комиссия қарорига асосан транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш мақсаида арзирли сабабларсиз вилоят ҳудудига кириб келаётган транспорт воситалари ҳайдовчилари яшаш манзилларига қайтариб юборилмоқда.
Ҳайдовчи ва йўловчилар томонидан уларга транспорт воситасида ҳаракатланган вақтида махсус ниқоблари тақилган ҳолда бўлишлари, йўловчи ташишда карантин қоидаларига қатъий амал қилишлари юзасидан ҳайдовчиларга тушунтириш ва профилактик ишлар амалга оширилмоқда.