27 Июн 2020 йил 1153

Сирдарёда карантин қоидалари кучайтирилмоқда.

Мамлакатимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, жумладан, коронавирус инфекцияси тарқалишининг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш, мазкур йўналишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинаётган қарорлар ижросини жойларда сифатли таъминлаш мақсадида хозирда Сирдарё вилоятида, асосан Гулистон шаҳрида карантин тадбирлари кучайтирилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Ҳаёт тарзи давомида шаҳар фуқаролари фақатгина ўзларинг яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарида ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар ҳарид қилиш ҳамда яшаш ҳудудига яқин бўлган шифохоналарга мурожаат этишларини, фуқаролар томонидан ҳаракатланишда, савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлашларини, шунингдек, кекса ёшдаги ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз яшаш хонадонларидан чиқмасликларини, фақатгина зарурат туғилганда тез-тиббий ёрдамга мурожаат қилишларини, шаҳарда фуқароларнинг карантин талабларига қатъий амал қилишларини, ўта зарурат бўлмаган тақдирда кўчага чиқмасликларини, карантинга олинган шахсларни белгиланган хоналаридан ташқарига чиқмасликларини ҳамда “ижтимоий масофа талабларига амал қилишларини сўраб қоламиз.

Сирдарё вилояти ИИБ "Карантин гуруҳи" томонидан кўчада ниқобсиз юрган фуқароларга зарурат бўлмаса уйларидан чиқмасликларини, ўзлари ва яқинлари ҳаётини хавфга солмасликларини сўраб қоламиз. Фуқаролардан яшаш хонадонларидан кўчага чиқишда ҳимоя ниқобларини тақиб олишларини сўраймиз. Карантин қоидаларига риоя қилмаган фуқаролар қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши тўғрисида расман огоҳлантирилади.

Ҳурматли фуқаролар!

Мамлакатимизда ўз-ўзини ҳимоя қилиш тизими жорий этилган. Энди аниқ биламиз: касаллик фақат мулоқот йўли билан, ҳаво томчи йўли билан юқиши мумкин. Шундай экан, ҳар биримиз мулоқотдан ўзимизни сақлашимиз, ортиқча кўчага чиқмаслигимиз, ясама заруриятни ўйлаб топмаслигимиз керак. 

Дунё ҳамжамиятида вазият қанчалик кескинлашиб бораётганини, мамлакатимизда ҳам касалланганлар сони ортиб бораётгани гувоҳи бўляпсиз. Ҳар бирингиз ҳушёр бўлинг. Саломатлигингиз қадрига етинг. Ўзингизни, оилангизни, яқинларингизни, қолаверса юртдошларимизни коронавирусдан ҳимоя қилинг!

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech