26 Июл 2021 йил 573

Сирдарёда кадрлар захирасига киритилган раҳбарлар малакаси оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5076-сон қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг тегишли кўрсатмалари асосида Сирдарё вилояти ИИБнинг туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиғи лавозимига кадрлар захирасига киритилган ходимларини ўқув тайёргарликдан ўтказиш мақсадида вазирлик Малака ошириш институтининг масофали таълим электрон платформасидан фойдаланган ҳолда ўқув курслари ўтказиб келинмоқда.

Ўқув курсларида раҳбарлик компетенцияси, бошқарув, жамоа психологияси, бошқарув тизимининг моҳияти ва принциплари, уни амалга ошириш усуллари, ахборот-таҳлил фаолиятининг асосий тамойиллари ва ахборотни баҳолаш мезонлари ва уларни таҳлил қилиш асосида ички ишлар органларида бошқарувни ташкил этиш жараёни, ички ишлар органларида ахборот-таҳлилий ишнинг асосий босқичлари, кўрсаткичларни таҳлил қилиш, ички ишлар органларида бошқарув қарорларини тайёрлаш ва қабул қилиш, ички ишлар органлари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ички ишлар органларида бошқарув қарорларининг ижросини ва назоратни ташкил этишга доир зарур бўлган касбий билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга алоҳида қаратилган.

“Мазкур ўқув курслари туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиғи лавозимига кадрлар захирасига киритилган ходимларда ички ишлар органларида бошқарув фаолиятида амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг моҳияти, ижтимоий аҳамияти ва улардан кўзланган мақсадлар ҳақидаги тушунчаларни ҳосил қилиш, ички ишлар органларида бошқарув ва ахборот-таҳлил фаолияти асослари, усулларини ва ички ишлар органларини бошқариш амалиётини ўрганиш, ички ишлар органларида ахборотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, бошқарув қарорларини тайёрлаш, қабул қилиш ҳамда уларнинг ижроси ва назаратини ташкил қилиш, ички ишлар органлари фаолиятини режалаштириш бўйича касбий билим, амалий кўникма ва тажрибаларни шакллантириш ва уларни амалий фаолиятга татбиқ қилишга хизмат қилади.”-дейди Сирдарё тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари майор Б.И.Худайбергенов.

Text to speech