23 Январ 2021 йил 1050

Сирдарёда ЙҲХБ инспекторига пора таклиф қилган шахс қўлга олинди.

2021 йил 09 январь куни соат 08:00да ЙҲХБнинг кунлик тақсимотига асосан “Гулистон-Тошкент” М-34 автомобиль йўлининг 103км. да хизмат олиб бораётган ЙҲХБ инспектори, “Гулистон-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган “VOLVO” русумли, автомашинани тегишли тартибда тўхтатиб, автомашина ҳайдовчиси  Л.К нинг автомашина бошқариш хуқуқини берувчи хужжатлари текшириш жараёнида Наманган вилоятида жойлашган хусусий корхонаси томонидан бир ой муддатга берилган йўл варақасининг амал қилиш муддати тугаганлигини аниқлаб, маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирган. Шу вақтда  ҳайдовчи Л.Книнг бошқарувидаги автомашинада йўловчи сифатида кетаётган қариндоши Ҳ.Ғ. автомашинани жарима майдончасидан чиқариб юбориши эвазига, ходим томонидан бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамасдан 500.000 (беш юз минг) сўм миқдордаги пулни пора тариқасида бермоқчи бўлиб, таклиф қилган. 

Холат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Сирдарё вилояти бўйича бўлими, Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Сайхунобод туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳудудида жойлашган жарима майдончасида ўтказилган тезкор тадбир давомида, ЙҲХБ инспектори Д.Ига “VOLVO”русумли автомашинани жарима майдончасидан чиқариб бериши ва расмийлаштирилган маъмурий баённома йўқ қилиши эвазига жарима майдончасида фуқаро Ҳ.Ғ 500.000 (беш юз минг) сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашё билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сайхунобод туман прокуратураси томонидан гумонланувчи Ҳ.Ғ. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech