Сирдарёда: Ҳайдовчилик ҳуқуқидан махрум қилинган шахс пора таклиф қилди.
Гулистон тумани ИИБ ЙҲХБ инспектори 2021 йилнинг 18 январь куни Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 18 январь куни Гулистон тумани Сойибобод ҚФЙ худудидан ўтувчи 4Р-27 автомобиль йўлининг 13км.да хизмат олиб бораётган вақтида, Гулистон тумани Чортоқ ҚФЙ худудидан Гулистон тумани Дехқонобод шаҳарчаси йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган “Матиз” русумли автомашинани тўхтатиб, ўрнатилган тартибда ҳайдовчи А.Ф нинг бошқарувидаги автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ва автомашинага тегишли хужжатларини тақдим қилишини сўраган, хужжатларни текшириш давомида автомашинани қайд этиш гувохномасидан ташқари бирор-бир бошқариш ҳуқуқини берувчи хужжатлари йўқлиги ҳолатини аниқлаб, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш ва автомашинани жарима майдончасига жойлаштириш давомида ҳайдовчи А.Ф ҳолат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ҳамда автомашинани қўйиб юбориши эвазига, ходим томонидан бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамасдан 500.000 (беш юз минг) сўм миқдордаги пулни пора тариқасида бермоқчи бўлиб, таклиф қилаётганлигини маълум қилган.
Мазкур холат юзасидан жорий йилнинг 18 январь куни, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Сирдарё вилояти бўйича бўлими, Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ К ва ИЖҚКБ ҳамда Гулистон тумани прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон тумани ИИБ ЙҲХБ маъмурий биносида ўтказилган тезкор тадбир давомида, ЙҲХБ инспекторига “Матиз” русумли автомашинани ҳайдовчиси А.Ф автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериши ҳамда маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 750.000 (етти юз эллик минг) сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.
Маълумот учун: “Матиз” русумли автомашина Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро С.Л га тегишли эканлиги, ушбу автомашинани бошқариб келган А.Ф нинг эса автомашинани қайд этиш гувохномасидан ташқари бирор-бир бошқариш ҳуқуқини берувчи хужжатлари йўқлиги аниқланди.
Шунингдек: ҳайдовчиси А.Ф 2020 йил 24 сентябрь куни Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 136-моддаси 1-қисми (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши) да кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун 1 йил 6 ой муддатга автомашинани бошқариш ҳуқуқидан махрум қилинганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон тумани прокуратураси томонидан хайдовчи А.Ф га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.