Сирдарёда афв этилиб, жазодан озод этилганлар муаммолари ўрганилди.
Кечиримлилик халқимизга ҳос фазилатдир. Президентимизнинг тегишли фармонига мувофиқ, билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган бир гуруҳ шахслар қаторида Сирдарё вилоятида истиқомад қилаётган 3 нафар маҳкум афв этилди. Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Шавкат Мавлянов ҳамда Сирдарё вилояти прокурори Равшан Машариповлар томонидан жиноятлари кечирилиб, соғлом ҳаётга қайтиш имконияти яратилган шахсларнинг яшаш хонадонига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олиб, яшаш шароитлари ҳамда ижтимоий аҳволи билан танишди.
Мутасадди раҳбарлар улар билан суҳбатлашар экан, афв этилганларга халқимизга ҳос кечиримлилик, бағрикенглик фазилатини намоён этган Президентимизнинг ишончини оқлаб, жамиятда ўз ўрнини топиш, ҳаётда муносиб ўрин эгаллаш учун зарур шароитлар мавжудлигини алоҳида таъкидлади. Мамлакатимизда содир бўлаётган ўзгариш ва янгиланишларнинг фаол иштирокчиси бўлишни тавсия этди.
Инсон учун эркин, озод яшашнинг ўзи катта бахт эканлигини ўтган йилларда чуқур англаб етдим, Президентимиз мен каби адашганларни афв этиб, ўз уйимизда яшаш имкониятини берди. Бундан тўғри хулоса чиқариб, тадбиркорликни йўлга қўймоқчиман бир умр ҳалол меҳнат қиламан, қўшимча иш ўринлари очиб халқимга ва юртимга наф келтираман дейди Сирдарё туманида истиқомат қилувчи З.Исмоилов.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан гуноҳлари кечирилиб, яқинлари бағрига қайтган шахсларни ижтимоий мослаштириш, моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, ишга жойлаштириш ва бошқа масалаларда яқиндан кўмаклашиш бўйича туманлар Ички ишлар бўлими бошлиқларига тегишли вазифаларни берди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати