14 Декабр 2024 йил 3026

Сирдарё вилояти ИИБда бўш бўлган сержантлик лавозимларини жамлаш мақсадида ИИВ Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танловини эълон қилади

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Касбий тайёргарлик факультети «сержантлик» йўналишига 4 та мутахассислик (Йўл-патруль хизмати, Жамоат тартибини сақлаш фаолияти, Паспорт тизимини таъминлаш хизмати ва Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти) бўйича ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танлови 2024 йилнинг 16 декабрь кунидан 2025 йилнинг 16 январь кунига қадар давом этади.

  Танлов босқичлари:

-ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

-умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;

-тиббий кўрикдан ўтказиш;

-интеллектуал билим даражасини баҳолаш;

-якка тартибдаги якуний суҳбат.

Номзодларга қўйиладиган талаблар: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига мутахассисликлар бўйича:

1. “Йўл-патруль фаолияти” йўналишига: олий маълумотга эга бўлган, бўйи 175 смдан паст бўлмаган (эркаклар учун);

2. “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти”  йўналишига: олий маълумотга эга бўлган, бўйи 170 смдан паст бўлмаган (эркаклар учун), 165 смдан паст бўлмаган (аёллар учун);

3. “Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти”  йўналишига: олий маълумотга эга бўлган, бўйи 165 смдан паст бўлмаган (эркаклар учун), 160 смдан паст бўлмаган (аёллар учун);

4. “Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти” йўналишига: (спорт синовлари бошқа йўналишларга нисбатан кучайтирилган тарзда қабул қилинади)  ўрта, ўрта-махсус ёки олий маълумотга эга бўлган, бўйи 165 смдан паст бўлмаган (эркаклар учун), 160 смдан паст бўлмаган (аёллар учун);

Ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, муддатли ёки сафарбарлик чақируви резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган Сирдарё вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган номзодлар иштирок этишлари мумкин. Факультет йўналишларига номзодларни олий таълим муассасасини тугатган мутахассислиги инобатга олинган ҳолда ички ишлар органлари учун белгиланган талаблар асосида қабул қилинади. 

 Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:

  • фуқаролик паспорти; (биометрик, ИД-карта);

  • ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;

  • бакалавр дипломи асл нусхаси (иловаси билан);

Манзил: Гулистон шаҳар, Навоий шох кўчаси, 199-уй (Динамо спорт мажмуаси).

Мўлжал: (Стоматология маркази ёнида) жойлашган.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (97) 494-85-41; (91) 503-39-90 

Text to speech