9 Сентябр 2024 йил 2428

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Янгиер шаҳрида бўлиб, бир қатор ишлар билан танишди

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Санжар Жаббаров Янгиер шаҳрида бўлиб, «Хавфсиз шаҳар» тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Кейинги бир ой ичида шаҳар бўйича «Фазилат», «Жомий», «Давлатобод», «Наврузобод» маҳаллаларида 200га яқин кузатув камералари ўрнатилди.

Шулардан, 163 таси стационар камералар, 10 таси инсон юзи орқали фуқаролигини аниқлаб берадиган камера, 7 таси автомобиль транспорт давлат рақамини аниқлаштириб берадиган камералар ҳамда Янгиер шаҳар деҳқон бозорига қўшимча 19 та камералар ўрнатилди.

Айни вақтда шаҳар ИИБ қошида замонавий ситуацион маркази барпо этилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech