7 Сентябр 2024 йил 1272

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шахбоз Нематжоновнинг навбатдаги фуқаролар билан сайёр қабули бўлиб ўтди

Фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш мақсадида Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда доимий равишда сайёр қабуллар ўтказиш йўлга қўйилган.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Н.Нематжонов томонидан Сирдарё туманида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан навбатдаги қабул ўтказилди.

Унда 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганилди.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил қилган ҳолда, қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берди ва уларнинг ижросини ўз назоратига олди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech