Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш бўйича тезкор йиғилиш ўтказилди.
Сирдарё вилояти ИИБ мажлислар залида Бошқарма бошлиғининг ўринбосари полковник Q.X.Shermatov ҳамда ИИВ ШХББ Сирдарё вилояти бўйича бўлими бошлиғи ҳузурида тезкор йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ИИВ ШХББ Сирдарё вилояти бўйича бўлими масъул ходимлари, Бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати шахсий таркиби, мустақил бошқарма, шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва кадрлар бўйича масъул ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда ходимлар ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунчиликка риоя қилиш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари йиғилиш якунида Сирдарё вилояти ички ишлар органларида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳам танқидий кўриб чиқилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.