Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган ходим ва хизматчилар учун «Энг яхши психолог» танлови эълон қилинади
Танловни ўтказиш босқичлари:
ҳудудий саралаш босқичи – сентябрь ойида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда таълим муассасалари ходимлари ўртасида;
республика – октябрь ноябрь ойларида ҳудудий саралаш босқичида ғолиб бўлган ходимлар ўртасида.
Танловда эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар психология йўналиши бўйича олий маълумотга эга Ички ишлар органлари ходимлари, шаҳодатланган ва шаҳодатланмаган психологлар иштирок этиши мумкин;
Танлов қуйидаги шартлар асосида ўтказилади:
а) иштирокчиларнинг психология соҳасини ривожлантиришга қаратилган фаолиятлари;
тарғибот-ташвиқот ишлари (ОАВда эълон қилинган материаллар, газета ва журналлардаги мақолалар ва бошқалар);
иштирокчиларнинг тренинг, семинар, конференция ва бошқа оммавий тадбирлардаги иштироки.
Б) психология касбини ёритишга қаратилган «Энг яхши психолог» ташриф қоғози видеоролиги;
В) психология соҳасини ривожлантиришга қаратилган ғоя ва уни амалиётга жорий қилиш истиқболлари;
Г) иштирокчиларнинг билим даражасини аниқлашга қаратилган синовлар (савол-жавоблар):
психология соҳасига тегишли ички идоравий ҳужжатлар бўйича савол-жавоблар;
психология соҳаси бўйича савол-жавоблар.
Ҳудудий саралаш босқичида ғолиб бўлган ходимларга Республика босқичида иштирок этишга йўлланма берилади.
Республика босқичида ғолиб ва совриндорлар Ички ишлар вазирлигининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
Бундан ташқари, танловнинг республика босқичи ғолиб ва совриндорлари қуйидаги имтиёзларга эга бўладилар:
амалдаги интизомий жазо чорасини муддатидан олдин рағбатлантириш тариқасида бекор қилиш;
муддатидан олдин навбатдаги махсус унвонга тавсия этиш;
психология соҳасида малакасини ошириш учун хорижий давлатларга юбориш.
Ғолибларни тақдирлаш маросими «22 ноябрь – Халқаро психологлар куни» муносабати билан ўтказилади.