17 Феврал 2021 йил 338

Сирдарё вилоятининг бир гуруҳ уюшмаган ёшлари бир кун ҳарбий хизматда....

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган «ЁШЛАРИМИЗ БИР КУН ХАРБИЙ ХИЗМАТДА» шиори остида вилоятнинг бир гуруҳ уюшмаган ёшлари Сирдарё туманида жойлашган 525 сонли ҳарбий қисмга ташриф буюришдилар.

Ушбу тадбирда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Ш.Т.Мавлянов ҳамда ҳарбий қисм раҳбарияти иштирок этиб, ёшларни ҳарбий ҳаётга бўлган таасуротлари билан яқиндан танишдилар. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё Академик лицейи ва вилоят ҳудудидан 100 дан ортиқ уюшмаган ёшлар иштирок этишди. Ёшлар ҳарбий қисм ҳудудидаги ўқув жойлари билан ҳам яқиндан танишиб, илк ҳарбий кўникмаларга эга бўлишди. Машғулотларда бевосита иштирок этиб, ҳарбийлар билан самимий суҳбат қуришди. Машғулотлар мобайнида ҳарбийлар ёрдамида турли машқларни бажариб, қурол-аслаҳалар имкониятидан амалда фойдаланиб кўрдилар.

Ёшларимиз фикрига кўра ҳарбий қисмда ўтказган бир кун давомидаги аскарлик ҳаёти уларни келажакка бўлган дунёқарашларини тамоман ўзгартирганлиги, ҳарбий либос ва машқлардан, маънан ва жисмонан бериладиган кўникмалардан катта руҳият олганликларини айтиб ўтдилар.

Тадбир давомида ёшларнинг китобхонлик билимлари ҳамда спорт кўникмалари синовдан ўтказилди. Ушбу мусобоқаларда ғолиб бўлган ёшлар муносиб тақдирландилар.

Шу кунги тадбирлар, ҳарбий машғулотлар ва экскурсия ўқувчи ёшларда катта таасурот қолдириб, хотираларида бир умрга муҳрлангани табиий.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech