28 Октябр 2020 йил 353

Сирдарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари иштирокида қўл жанги якка кураши спорт тури бўйича мусобақаси бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти "Динамо" спорт мажмуасида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчи ва ходимларидан ташкил топган жамоалар иштирокида қўл жанги якка кураши спорт тури бўйича мусобақаси бўлиб ўтди.  

Ушбу тадбирнинг асосий мақсади шундаки, ходимлар ва ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш ҳамда улар ўртасида спортнинг якка кураш турларидан қўл жанги спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш, яккама-якка олишувларда ходимларнинг маҳоратларини янада оширишдан иборатдир.  

Юқори савияда ташкил этилган ушбу мусобақага ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлари қўл жанги федерацияси халқаро тоифадаги спорт усталари томонидан ҳакамлик қилинди.

Сирдарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида ўтказилган спорт турининг ҚЎЛ ЖАНГИ мусобақаси бўйича 65 кг вазинда 1- ўринни Сирдарё вилояти ИИБ ТВБСО ходими Ж.Тоғаймуродов, 70 кг вазнда 1- ўринни Сирдарё вилояти ИИБ ТВБСО ходими И.Нурматов, 75 кг вазнда 1-ўринни Сирдарё вилояти ИИБ ТВБСО ходими О.Арслонов, 80 кг вазнда 1-ўринни Сирдарё вилояти ИИБ ТВБСО ходими М.Бозорқулов, 85 кг вазнда 1-ўринни Сирдарё вилояти ИИБ ТВБСО ходими Э.Ахтимов ҳамда 90 кг дан юқори вазнларида 1-ўринни Сирдарё вилояти ИИБ ТВБСО ходими Ш.Жўраев эгаллаб, умумжамоа ҳисобида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоаси 1 -ўринни эгаллади.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаган бўлса, Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси жамоаси 2-ўринни ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари жамоаси 3-ўринни эгаллашди.

Муросасиз ва жадал тарзда бўлиб ўтган жангнинг ғолиб ва совриндорларга "Динамо" спорт мажмуаси ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech