9 Апрел 2020 йил
627
Сирдарё вилоятида "Паспорт-виза" тадбири эълон қилинди.
Вилоятимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш ҳамда назоратдан чиқармасликни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳусусан, жорий йил 9 апрель санасидан Сирдарё вилоятига коронавирус касаллигининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича вилоят махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида, вилоят бўйлаб "Паспорт-виза" тадбири жорий этилди.
Унга кўра шундай тартиб ўрнатилдики:
- вилоят ҳудудига Республиканинг бошқа вилоятларидан мақсадсиз, узурли сабабларсиз келаётган фуқароларни ҳаракатини ва вилоят ҳудудида бўлишини чеклаш;
- карантин муносабати билан вилоятнинг барча шаҳар-туманларида истиқомад қилувчи фуқаролари аниқ яшаш манзилларидан бошқа шаҳар-туманларга ва вилоят марказига бориши-келишини чеклаш;
- ўрнатилган тартибга риоя қилмаган ҳар қандай шахслар қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Ҳурматли фуқаролар!
Дунё ҳамжамиятида вазият қанчалик кескинлашиб бораётганини, мамлакатимизда ҳам касалланганлар сони ортиб бораётгани гувоҳи бўляпсиз. Ҳар бирингиз ҳушёр бўлинг. Саломатлигингиз қадрига етинг. Ўзингизни, оилангизни, яқинларингизни, қолаверса юртдошларимизни коронавирусдан ҳимоя қилинг!
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати