21 Май 2020 йил 682

Сирдарё вилоятида “Қорадори-2020” тадбири давом этмоқда.

Инсоният таррақиётнинг янги-янги чўққиларини забт этмоқда. Бироқ жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб колмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир.

2020 йил 04 май куни Сирдарё тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан “Қорадори-2020” тадбири давомида Сирдарё туманида яшовчи фуқаро К.Анинг уйи томорқасидаги кўтарилган узумнинг тагига экилган ва парваришлаб келинаётган 1 туп узунлиги 115 см бўлган марихуана гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро К.Ага нисбатан Сирдарё туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech