29 Август 2020 йил 349

Сирдарё вилоятида Ласетти билан юк авто машинаси ўртасида йўл-транспорт ходисаси содир бўлди.

2020 йил 28 август куни соат тахминан 11:20 лар атрофида А-373 автомобиль йўлининг 35 кмдан М-34 автомобиль йўлига қўшилиш жойида Б.Э.бошқарувида бўлган Ласетти русумли 10 О 293 RA давлат рақам белгиси авто транспорт воситаси Термиз-Тошкент йўналишига ўтаётиб ўзи билан бир йўналишда чапга қайрилаётган Қозоғистон Республикаси фуқароси М.С. бошқарувидаги Renault Premium русумли 13 НТА 22 давлат белгили юк авто машинаси ўрта қисмига урилиб ЙТХ содир этган.

Содир бўлган ЙТХ натижасида тан жарохат олганлар мавжуд эмас. Фақат транспорт воситасига моддий зарар етказилган.

Холат бўйича Сирдарё тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳайдовчиларимиздан йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда транспорт воситаларини бошқаришларини сўраб қоламиз.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech