24 Декабр 2020 йил 310

Сирдарё вилоятида доимий яшовчи 123 нафар фуқаролиги йўқ шахсларга давлат тилини билиш даражаси тўғрисида сертификатлар топширилди.

Маълумки Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 март куни “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида” янги таҳрирдаги Қонуни қабул қилинган.

Мазкур Қонунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишининг асосий шартларидан бири, яъни 19-моддасида давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билиши асосий шартлардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, Сирдарё вилоятидаги фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш мақсадида Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Хорижий тиллар лицейи биносида тест синовлари ўтказилди ва ушбу тест синовларининг якуний натижаси бўйича Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш
ва малака ошириш Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмасида 123 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга сертификатларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда ҳудудий бўлинма, Сирдарё вилояти ИИБ Миграция
ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси раҳбари ва ходимлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокими маслаҳатчилари иштирок этди. Унда сўзга чиққанлар сертификат олишнинг мазмун-моҳияти нималардан иборат эканлиги, шунингдек, мазкур сертификатнинг амал қилиш муддати чегараланмаганлиги, республикамиз ҳудудида истиқомат қилаётган барча фуқароларда ушбу ҳужжатнинг бўлиши зарурлиги тўғрисида тушунчалар берди. Шундан сўнг ҳудудий бўлинма раҳбари Қ.Кубаев ва Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Р.Б.Забировлар томонидан сертификатларни ўз эгаларига топширишди.

Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмасига мурожаат қиладиган фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳар ойда имтиҳонлар ўтказилиб, мана шундай тантанали равишда сертификатлар топширилиши таъкидлаб ўтилди.

Мурожаат қилиш учун манзил: Гулистон шаҳри 4-мавзе, Гулистон давлат университети Маънавият ва маърифат маркази биносининг 2-қавати, 21-хона. Марказнинг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Қобил Кўбаев.

Боғланиш учун телефон рақами: +99894-354-86-67

Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Text to speech