26 Сентябр 2020 йил 218

Сирдарё вилояти Перинатал марказида Сирдарё вилояти ҳудудида “чақалоқ савдоси” жиноятини олдини олиш юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди.

2020 йилнинг 25 сентябрь куни, Сирдарё вилояти Перинатал марказининг мажлислар залида, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссиясининг масъул котиби, вилоят ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Д.Н.Хаитов ва шу бўлим катта тезкор вакили майор Б.Ш.Хўжаковлар иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2019 йилдаги “Одам савдосига ва мажбурий мехнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5775-сонли Фармони ҳамда 17.08.2020 йилдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-633-сонли янги таҳрирдаги Қонуннинг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини етказиш ҳамда Сирдарё вилояти ҳудудида “чақалоқ савдоси” жиноятини олдини олиш юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ушбу марказнинг шифокорлари ва ҳамширалари қатнашди.

Йиғилишда вилоят ҳудудий комиссияси масъул котиби, Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Д.Н.Хаитов йиғилиш қатнашчиларига 17.08.2020 йилдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-633-сонли қонуни, ушбу Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб, мутасадди ташкилотларни олдида турган вазифалар ва улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида ҳамда комиссия олдида турган вазифалар ҳақида тушунча берди.

Вилоят ҳудудий комиссияси ишчи гуруҳи томонидан чақалоқ савдоси жиноятини олдини олиш, мазкур жиноятга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишлар  ҳақида маърузалар қилинди.

Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, ҳудудий комиссия ишчи гуруҳи вакиллари томонидан керакли жавобларини олишди.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech