9 Март 2021 йил 312

Сирдарё вилояти Марказий банк инкассация бошқармаси ва Махсус алоқа бўлимининг масъул ходимларига ўқув семинари ўтказилди.

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБда вилоят Марказий банк инкассация бошқармаси ва Махсус алоқа бўлимининг масъул ходимларига ўқув семинар ўтказилди.

Ўтказилган семинарда вилоят Марказий банк инкассация бошқармаси ва Махсус алоқа бўлимининг масъул ва ижрочи ходимларига Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги “Қурол тўғрисидаги” ЎРҚ-550-сон Қонуни, унинг мазмун моҳияти ва аҳамияти тўғрисида тушунчалар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 13-сонли Қарори талаблари асосида фуқаровий ва хизмат ўқ-отар қуроллари Давлат ўқ-гильзотекаси текширувидан ўтказиш бўйича унинг мазмун моҳияти, аҳамияти тўғрисида тушунчалар берилиб, текширишдан мақсад ўғирланган сойли стволли ўқотар қуролни қидириш, бир неча жиноятларни содир этишда битта ёки шу нусхадаги (ўхшаш) сойли стволли ўқотар қурол ишлатилганлигини аниқлаш, жиноятни содир этишда фуқаровий ва хизмат ёки аниқлаб олинган ҳамда ихтиёрий топширилган сойли стволи ўқотар қуролдан фойдаланилганлигини аниқлашдан иборат эканлиги (Қарорнинг 3, 7-бандлари) тушунтирилди.

ИИОлари рўйхатида турувчи Инкасация бошқармаси, Махсус алоқа бўлимининг ўқ отар қуроллари  назорат тартибида отишни ўтказиш учун вилоят ИИБ эксперт-криминалистика бўлимига белгиланган тартибда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида олиб келиб топширилиши тартиблари кўрсатилганлиги бўйича тушунчалар берилди.  

 Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ НЛФГ

Text to speech