9 Ноябр 2020 йил 368

Сирдарё вилояти корхона, ташкилотлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида "Мини футбол" бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда футболни ривожлантириш, мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти "Марказий ўйингохида" Сирдарё вилояти ташкилотлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида спортнинг "Мини футбол" тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.  

Ушбу мусобақада вилоят Марказий банки, вилоят Прокуратураси, вилоят Божхона бошқармаси, вилоят Солиқ бошқармаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди, вилоят "Ўзтелеком" корхонаси, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, "Ўзтелеком" корхонаси Тошкент вилояти филиали, вилоят  Бандликка кўмаклашиш бошқармаси, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси терма жамоаларидан жами 13 та терма жамоалар иштирок этишди.

Тадбирнинг асосий мақсади шундаки, ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш ҳамда улар ўртасида спортнинг "Мини футбол" турини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш, ходимларнинг маҳоратларини янада оширишдан иборатдир.  

Юқори савияда ташкил этилган ушбу мусобақага вилоят футбол федерациясининг малакали тоифадаги спорт усталари томонидан ҳакамлик қилинди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган мусобақанинг Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати вилоят бошқармасининг терма жамоалари финал босқичига етиб келиб, финалда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси терма жамоаси 1:0 ҳисобида Давлат хавфизлиги хизмати вилоят бошқармаси терма жамоасидан устун келиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритдилар. 

Муросасиз ва жадал тарзда бўлиб ўтган мусобақанинг ғолиб ва совриндорларига "Сирдарё вилояти Футбол федерацияси"нинг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech