Сирдарё вилояти ИИОларида “Эзгулик албатта қайтади” шиори остида ҳайрия донорлик акцияси ўтказилмоқда.
Карантин даврида потенциал донорлар сони кескин камайганлиги сабабли қон маҳсулотлари заҳираларининг етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, беморларга шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатишда муаммолар келиб чиқмаслигини олдини олиш мақсадида “Эзгулик албатта қайтади” шиори остида ҳайрия донорлик акцияси ўтказилмоқда.
Шу боис, вилоятимизда донорлик тизимини ривожлантириш, ёшларда бағрикенглик ва олийжаноблик туйғуларини шакллантириш мақсадида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман Ички ишлар бошқарма ва бўлимлари ходимлари томонидан “Эзгулик албатта қайтади” шиори остида ҳайрия донорлик акцияси ўтказилмоқда.
Сирдарё вилояти қон қуйиш станциясида ўтказилган акцияда Вилоят Ички ишлар органларининг жонкуяр ва фидоий ходимлари фаол иштирок этиб, ихтиёрий равишда беғараз донорлик ишларини амалга оширмоқдалар.
Ушбу ҳайрия тадбирлари Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари томонидан давом эттирилмоқда.
Сидарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати