24 Август 2020 йил 316

Сирдарё вилояти ИИБнинг Махсус жанговар бўлинмалари ва Миллий гвардия ҳамкорлигида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Бугун давлатимиз ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётидаги катта ўзгаришлар, янгиланишларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Албатта, бу улкан ислоҳотлар давлатимизда инсон манфаатларига асосланган, адолат ҳамда қонун устуворлигига таянган, аҳолининг эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлаган тараққиётимизнинг сифат жиҳатдан янги даври бошланганлигини билдиради.

Шулардан келиб чиққан холда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг алоҳида режаси асосида қўшинларни жанговар шайлигини ошириш амалий ва назарий билимларини синовдан ўтказишда уларда кўникмаларни шакллантириш борасида Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасининг Махсус жанговар бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамкорликда Махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўтказилган машғулотларни асосий мавзулари Сирдарё вилояти ҳудудида “Оммавий тартибсизликларни олдини олиш (бартараф этиш) ва жамоат тартибини сақлаш бўйича” ҳамда “Тезкор вазифаларни бажарувчи отряди” режаларига мувофиқ белгиланди.

Махсус-тактик ўқув машғулотларини ўтказишнинг асосий мақсадлари, Сирдарё вилояти ички ишлар органлари аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва уларнинг жанговар бўлинмалари билан ҳамкорликни ўрнатиш, доимий равишда алоқа алмашуви тизимини яратиш ҳамда ҳар бир ходим томонидан ўз хизмат вазифасини аъло даражада бажарилишига эришиш деб белгиланган.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech