19 Феврал 2021 йил 256

Сирдарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБда “Уч авлод учурашуви” шиори остида “Фахрийлар кенгаши” аъзолари билан ички ишлар органлари ходимлари учурашуви ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий мажлисга қилган мурожаатномаси ва 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури доирасида ички ишлар органларида амалга оширилиши лозим бўлган қатор ишлар усувор вазифа сифатида кўрсатиб ўтилган.

Шу мақсадда, Ховос темир йўл бекати Маданият саройида, “Уч авлод учурашуви” шиори остида “Фахрийлар кенгаши” аъзолари билан ички ишлар органлари ходимлари учурашуви ўтказилиши ва ушбу тадбирга бўлим барча шахсий таркиби ва уларнинг ота-оналарини жалб қилиниб улар билан очиқ мулоқат танқидий тарзида ўтказилиб, Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими шахсий таркиби билан шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми бузилиши, салбий иллатлар, порахўрлик, ошна-оғайнигарчилик, мансабпарастлик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, аҳлоқсизлик ва қонунбузарликларнинг барча кўринишларига қарши кескин ва муросасиз курашиш мақсадида рейдлар ўтказилаётганлигини, хизмат вақтида спиртли ичимликлар истеъмол қилмасликлари, хизмат фаолияти давомида фуқаролар билан қўпол муомалада бўлмасликлари, ноўрин хатти-ҳарактлар содир этмасликлари, тамагирлик, порахўрликка йўл қўймаслик ва мансаб ваколатидан четга чиқмаслик ҳамда автотранспорт воситаларини тегишли хужжатларсиз бошқармасликлари тўғрисида сўз борди ва келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан келишиб олинди.

Тадбирга Ўзбекистон Респуликаси ИИВ ЎХБ Сирдарё вилояти бўйича бўлими катта тезкор вакили майор Ш.З.Адукаримов, Бошқарма, кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник К.А.Шеркулов, Сирдарё вилояти ИИБ фахрийлар кенгаши раиси нафақадаги полковник Т.Мўминов ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТББ “Нефт” ва “JM Uzbekistan” ОАЖ МКБ 2-отряди шахсий таркиби ва отряд командирлари, бўлим ва бўлинма бошлиқлари ҳамда барча шахсий таркиби ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Сирдарё вилояти ИИБ ТХТБ

 

Text to speech