1 Апрел 2020 йил 336

Сирдарё вилояти ИИБ томонидан эпидемияга қарши курашиш доирасида эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий кўмак кўрсатилиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Айни кунларда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш борасида Сирдарё вилояти ИИБ томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Сирдарё вилояти ИИБ ташаббуси билан Сирдарё туманида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган кекса қарияларимиз турмуш тарзи ва яшаш шароити ўрганилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Ташриф давомида, дунё бўйлаб кенг тарқалиб бораётган коронавирус пандемияси ва унга қарши курашиш, бу касалликнинг олдини олиш мақсадида, эълон қилинган карантин қоидаларига ва белгиланган чекловларга қатъий риоя этишлари ҳамда жамоат жойларида ниқобларни тақиб юришлари, мақсадсиз уйидан чиқмасликлари борасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларга ҳар хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Жаҳон аҳлини ташвишга солиб, дунё бўйлаб кенг тарқалиб бораётган коронавирус пандемияси ва унга қарши курашиш, бу касалликнинг олдини олиш мақсадида, эълон қилинган карантин қоидаларига ва белгиланган чекловларга қатъий риоя этишлари ҳамда жамоат жойларида ниқобларни тақиб юришлари, мақсадсиз уйидан чиқмасликлари борасидаги тушунтириш ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳозирда вилоятнинг барча шаҳар-туманларида масъуллар томонидан шу каби ҳайрли тадбирлар давом эттирилмоқда.

Ҳа, албатта бугун қўлдан келганча яхшилик қилиш ҳамда буни бошқаларга ҳам тарғиб қилиш ҳар доимгиданда зарур. Меҳр-оқибат каби инсонийлик туйғуларини бир-биримиздан аямайлик. Кўплаб синовларни бошидан кечирган бизнинг халқимиз, албатта, биргаликда, ҳамжиҳатликда пандемияга қарши курашади.

Яна бир бор эслатиб ўтамиз карантин қоидаларига қатъий амал қилинг, зарурат бўлмаганда кўчага чиқманг. Биз ички ишлар ходимлари доим сиз учун хизматдамиз! 

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech