10 Ноябр 2020 йил 300

Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими томонидан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими томонидан шаҳар-туман ИИО Пробация гуруҳи хисобида жазо муддатини ўтаётган  назорат остидаги шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишига йўл қўймаслик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида кенг қамровли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 27 октябрь кунги 29/2-916-сонли кўрсатмасига асосан Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими томонидан режа-тадбир ишлаб чиқилиб, жойларда Пробация бўлими, Жиноят қидирув ва Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари билан ҳамкорликда уларга нисбатан суд ҳукми (ажрими)да белгиланган тақиқлар юзасидан яшаш ва иш жойлари текширилиб, профилактик сухбатлар олиб борилмоқда.

Пробация назоратига олинган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва ишга жойлаштириш мақсадида худудий Бандлик бўлимлари билан хамкорликда “Ишга мархамат” тадбирлари ташкил этилиб 655 нафар шахслар иш билан таъминландилар. Бундан ташқари, Судлар билан хамкорликда “Сайёр судлар” ташкил этган холда назорат остида турган шахслардан тузалиш йўлига ўтган 554 нафарига нисбатан тақдимномалар киритилиб, уларнинг жазоси муддатидан олдин шартли озод қилинди. Судлар томонидан қўйилган тақиқ ва чекловларга амал қилмаган, жазо ўташдан бўйин товлаган 80 нафар шахслар ЖИЭМ ларга қайтарилган бўлса яна 49 нафарини жазоси оғир турига алмаштирилди.

    Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими

Text to speech