24 Апрел 2020 йил 310

Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими томонидан кам таъминланган, ижтимоий аҳволи оғир, даромад манбаига эга бўлмаган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Ҳозирги кунда республика ҳудудида короновирус инфекциясини тарқалишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилаётганлигини инобатга олиб, ички ишлар органлари ҳисобида турган, кам таъминланган (ижтимоий аҳволи оғир, даромад манбаига эга бўлмаган) илгари судланган ҳамда Пробация гуруҳи хисобида турган шахсларга озиқ-овқат, кунлик бошқа эҳтиёж таварлари ажратилиши белгиланган.

Шу боис, Сирдарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳамда Пробация бўлимининг маъсул ходимлари билан ҳамкорликда илгари судланган ва Пробация гуруҳи ҳисобида турган, кам таъминланган (ижтимоий аҳволи оғир, даромад манбаига эга бўлмаган) жами 120 нафар шундан, Сардоба туманида 24 нафар, Ховос туманида 22 нафар, Гулистон шаҳарда 18 нафар, Оқолтин туманида 12 нафар, Янгиер шаҳарда 11 нафар, Мирзаобод туманида 8 нафар, Боёвут туманида 7 нафар, Ширин шаҳар ва Сирдарё туманида 6 нафардан, Гулистон туманида 4 нафар ҳамда Сайхунобод туманида 2 нафар шахсларга жами бўлиб 1.684 кг озиқ-овқат махсулотлари яъни, 360 кг ун, 240 кг гуруч, 240 кг сабзи, 240 кг картошка, 240 кг макарон, 124 кг пиёз, 120 кг шакар ҳамда 120 лт ўсимлик ёғлари тарқатилди.

Бундай эзгулик ишлари Сирдарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳамда Пробация бўлимлари томонидан вилоят бўйлаб давом эттирилмоқда.

Синовли кунларда халқимиз дастурхони тўкин бўлиши учун замин яратишда муносиб ҳисса қўшаётган ходимларнинг иши таҳсинга лойиқ.

Ҳа, албатта бугун қўлдан келганча яхшилик қилиш ҳамда буни бошқаларга ҳам тарғиб қилиш ҳар доимгиданда зарур. Меҳр-оқибат каби инсонийлик туйғуларини бир-биримиздан аямайлик. Кўплаб синовларни бошидан кечирган бизнинг халқимиз, албатта, биргаликда, ҳамжиҳатликда пандемияга қарши курашади.

Яна бир бор эслатиб ўтамиз карантин қоидаларига қатъий амал қилинг, зарурат бўлмаганда кўчага чиқманг. Биз ички ишлар ходимлари доим сиз учун хизматдамиз!

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech