18 Ноябр 2020 йил 298

Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими назорати остида турувчи шахслар ўртасида “Соғлом хаёт учун 5000 қадам” акцияси бўлиб ўтди.

2020 йил 18 ноябр куни Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30-октябр кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6099 сонли фармони ижроси ҳамда 18-ноябрь Давлат байроғи тўғрисида қонун қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Пробация назорати остида турган шахслар иштирокида “Соғлом хаёт учун 5000 қадам” акцияси бўлиб ўтди. Гулистон шахрида бўлиб ўтган ушбу тадбирда Пробация назорати остида турган 500 нафардан ортиқ шахслар иштирок этишди.

Ушбу тадбир орқали назорат остида турган шахсларни ижтимоий мослаштириш, улар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсад қилинган. Бундан ташқари Президентимизнинг ушбу фармонини кенг тадбиқ этиш мақсадида назорат остидаги шахслар ва уларнинг оилаларида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида кенг тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими

Text to speech