22 Декабр 2020 йил 349

Сирдарё вилояти ИИБ ППХваЖТСБ Кинология хизмати томонидан 2020 йилнинг 11 ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрь кунидаги “Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 750-сонли қарори талаблари асосида Сирдарё вилояти ИИБ ППХваЖТСБ Кинология хизматида бир қанча ислохотлар олиб борилиб туманлараро гуруҳлар ташкил этилди, эндиликда янги, замонавий иншоотлар қурилиши босқичма босқич режага киритилган.

Бундан ташқари Кинология хизмати ва унинг қуйи тизимидаги кинология гуруҳлари томонидан вилоят худудида содир этилаётган жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш борасида кинология хизмати томонидан вилоят ИИБ ҳамда шахар-туман ИИБ навбатчилик қисмидаги тезкор-тергов гуруҳлари билан доимий равишда ҳамкорликда жиноят жойларига чиқилиб, ушбу жиноятлар фош этилишида хизмат итларининг иштироки таъминланмоқда.

2020 йилгинг ўтган 11 ойи мобайнида кинолог ходимлар томонидан вилоят ҳудудида жиноят қидирув йўналиши бўйича содир этилган 190 та жиноят жойларига чиқилиб, шундан, 137 тасини шундан: (71 та ўғирлик, 66 та гиёхвандлик билан боғлиқ) жиноятлар хизмат итлари иштирокида фош этилиб бунда (511 туп таркибида гиёхванд моддаси бор бўлган экинлар ва 8617,240гр) гиёхванд моддалар аниқланиб олинган.

Шунингдек, вилоят худудида хизмат кўрсатувчи Махсус отряди ҳамда вилоят ИИБ ППХБ ходимлари билан ҳамкорликда, жорий йилнинг
11 ойи давомида вилоят худудида ўтказилган 319 та тадбир жойлари хизмат итлари билан текширилди.

Кинолог ходимларнинг билим савияси, жангавор шайлиги ва уларга бириктирилган из-қидирув, гиёҳванд ва портловчи моддаларни қидириб топиш йўналиши бўйича хизмат итларининг кўникмалари комиссия томонидан текширилиб, текширув натижаларига кўра паст кўрсатгичга эга бўлган ходимлар 2021 йил биринчи чорагида қайта ўқув курсларига ўқишга юборилиши режалаштирилди.

Республикамиз худудига қўшни давлатлардан ноқонуний равишда қурол-яроғ, портловчи ва гиёҳванд моддалар, диний мазмундаги варақалар ва бошқаларни контрабанда йўли билан олиб кирилишига йўл қўймаслик, шунингдек, жиноий гуруҳлар ва экстремистик оқимларга мансуб бўлган шахслар кириб келишларининг олдини олиш мақсадида вилоят худудида фаолият кўрсатаётган мунтазам ЙПХ маскани ва блок-чегара-тўсиқ постларда кинолог ходимлар ва уларга бириктирилган “портловчи” ва “гиёҳванд” моддаларни қидириб топиш йўналиши бўйича ўргатилган хизмат итлари билан хизматга жалб этилди.

Сирдарё вилояти ИИБ ППХваЖТСБ Кинология хизмати

Text to speech