22 Март 2021 йил 676

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонасининг замонавий услубда барпо этилган маъмурий биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимиз манфаатлари кўзланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилгани билан эътиборлидир. Бу жиҳатлар Конституциямизда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, Бош Қомусимизнинг II боб 13 моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Аввало, шуни айтиш жоизки, бугун мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мезони — адолатлилик, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини устунлигини таъминлаш. Бу жараёнда жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, эркинлигини таъминлаш масаласи ҳам эътибордан четда қолмаслиги зарур. Чунки асосий мақсад жазони ижро этиш тизимида шахсни ахлоқан тузатиш ва жамиятга ижтимоий мослашувига эришишдир. Айни шу жиҳат амалдаги ҳуқуқий механизмларни янада такомиллаштиришни тақозо қилмоқда.

Шу боис Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари тизимида ҳам бу борада бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрь кунидаги  “Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги 734-сонли Қарорига мувофиқ, Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонасининг маъмурий биноси қурилиб фойдаланишга топширилди.

Махсус қабулхонанинг асосий вазифаси маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлашни ташкил этиш, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш, шунингдек уларга юклатилган мажбуриятларни бажаришларини ташкил этиш, маъмурий қамоққа олинган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш, маъмурий қамоққа олинган шахслардан сақлаш харажатларини ундириш ва уларни меҳнатга жалб этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этишдан иборат.

Ушбу бино Мирзаобод тумани М.Улуғбек маҳалласи ҳудудидан ажратилган 1гектар ер майдонида ташкил топган бўлиб, 2 қаватдан иборат.

Махсус қабулхонада жами 30 та хона мавжуд бўлиб, шундан қабулхона ходимлари учун хизмат хоналари, хисобчи, маънавият ва маърифат хонаси, навбатчи, учрашув, тинтув, телефондан сўзлашув, тиббиёт, дезинфекция, омборхона, ошхона, ювиниш, олиб келинган шахсларни сақлаш хоналаридан иборат бўлиб, жами маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонаси сиғими 60 кишига мўлжалланган. Шундан 20 та хона аёллар учун, 40 та хона эркаклар учун мўлжалланган.

Бинонинг қурилиши билан биргаликда турли хил замонавий ахборот техналогиялари ҳам жорий этилган. Жумладан, махсус қабулхона атроф-ҳудудини мунтазам равишда кузатиб бориш учун 22 та замонавий видео кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, барчаси Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ППХ ва ЖТСББ Навбатчилик қисмига уланган бўлиб, доимий кузатилиб борилади.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech