23 Июн 2021 йил 273

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таьминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан Гулистон шаҳар марказий деҳқон бозорида рейд тадбирлари ўтказилди.

Сирдарё вилоятининг шаҳар ва туманларида аҳоли орасида санитария эпидемиологик ҳамда юқумли касалликларни тарқалишини олдини олиш борасида Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси шахсий таркиби томонидан вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиниши назорат тартибида текширилди. Текширувлар давомида фуқаролар томонидан сотиш учун олиб келинган чорва хайвонлари гўштининг белгиланган жойда ветеринария санитария кўригидан ўтказиб савдо қилинаётганлиги;

Тухум маҳсулотларининг истеьмолга яроқлилиги тўғрисидаги маьлумотномага эга эканлиги, ветеринария санитария кўригидан ўтказиб, савдо қилганлиги;

Сут ва сут маҳсулотлари павильони назорат тартибида кўздан кечирилганда, сотувчилар томонидан олиб келинган сут ва сут маҳсулотлари ветеринария санитария экспертиза лобораторияси мутахассислари томонидан текширувдан ўтказилиб, истемолга яроқлилиги тўғрисида маълумотномалар берилганлиги, ушбу павильоннинг ички қисмига елим идиш (баклашка) ларда сотилиши таъқиқланганлиги тўғрисида огоҳлантирувчи эслатма ёпиштирилган булсада, айрим сотувчилар томонидан сут ва сут маҳсулотлари елим идишларда сотилаётганлиги аниқланди.

Сифати об ҳавонинг иссиқ кунларида тез ўзгарувчан бўлган салат маҳсулотлари ветеринария санитария қоидалари ва нормаларига зид равишда очиқ хавода сотилаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, чорва ҳайвонларининг ички аъзолари билан савдо қилувчи расталар текширилганда, музлатгичларда гўшт маҳсулотларининг сифати бузилишига таъсир кўрсатувчи маҳсулот ва нарса буюмлар сақланаётганлиги, айрим музлатгичларда инсонлар истеьмол қилиши зарарли бўлган гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ушбу ҳолатга қонуний чора куриш учун сотувчи ва маҳсулотлар деҳқон бозори ветеринария санитария экспертиза лабораторияси мудирига топширилди.

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси

Text to speech