23 Ноябр 2020 йил 333

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ да “Отам, онам ва мен-спортчилар оиласи” спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури” ҳамда Сирдарё вилояти ИИБнинг 2020 йил 9 ноябрь кунидаги “Вилоят ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида “Отам, онам ва мен-спортчилар оиласи” спорт мусобақасини ўтказиш тўғрисида”ги 104-сонли буйруғи талабларига мувофиқ, 2020 йил 22 ноябрь куни Бошқарма ППХ ва ЖТСБ ходимлари ўртасида “Отам, онам ва мен-спортчилар оиласи” спорт мусобақаси кўтаринки руҳда ўтказилди.

Ўтказилган спорт мусобақасида, Бошқарма ППХ ва ЖТСБ ходимлари кичик сержант Ғ.Эшқулов ҳамда сафдорлар Ш.Холмуродов, Ш.Тошматов ва Д.Маркаевлар оила аъзолари билан иштирок этдилар.

“Отам, онам ва мен-спортчилар оиласи” спорт мусобақасида иштирок этган, таркиби 4 кишидан иборат бўлган Эшқулов, Холмуродов, Тошматов ва Маркаевларнинг оилавий жамоалари спортнинг 5 тури бўйича беллашдилар.

Мусоқабани ўтказиш жараёнида ҳар бир иштирокчи томонидан шартларни бажаришлари ҳакамлар томонидан алоҳида эътиборга олиниб, иштирокчилар томонидан бажарилган машқларда хатоликка йўл қўйилган ҳолатларда ушбу оилавий жамоаларга жарима баллари қўйилиб, ўтказилган спорт мусобақасида иштирок этган оилавий жамоаларнинг тўплаган баллари ҳакамлар томонидан ҳолисона баҳоланди.

Кўтаринки руҳда ўтказилган “Отам, онам ва мен-спортчилар оиласи” спорт мусобақасида фаол иштирок этиб, спортнинг барча тур шартларини тўғри бажариб, энг кўп балларни қўлга киритган Холмуродовлар оиласи 1-ўринни, Эшқуловлар оиласи 2-ўринни ва Маркаевлар оиласи 3-ўринни қўлга киритдилар.

Спорт мусобақасида фаол эштироқ этган ва 1, 2, 3-ўринларни қўлга киритган оилавий жамоалар диплом, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бошқарма ППХ ва ЖТСБ ходимлари ўртасида ўтказилган “Отам, онам ва мен-спортчилар оиласи” спорт мусобақаси жараёни ва якуни бўйича ғолибларни тантанали рағбатлантириш шунингдек, ходимларнинг оила аъзолари томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, келгусида шу каби оилавий спорт мусобақаларини доимий равишда ўтказиб борилиши борасидаги ишлар шахсан биринчи раҳбарлар томонидан назоратга олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ 

Text to speech