16 Сентябр 2020 йил 406

Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси хабар қилади

2020 йил 15 сентябр кунидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун давлат тилини билиш шарт бўлади.

15 сентябрдан бошлаб “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни кучга кирди.

Қонун 2020 йил 13 март куни имзоланганва орадан 6 ой ўтгач кучга кириши белгиланган эди.

Қонунга биноан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишнинг қуйидаги турлари мавжуд:

умумий тартиб;

соддалаштирилган тартиб;

алоҳида тартиб.

Мазкур қонунда аввалгисидан фарқли ўлароқ “ватандош” деган тушунча киритилган бўлиб, унга кўра чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошга нисбатан Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланади.

Шунингдек, қонун билан Ўзбекистон фуқаролигига умумий тартибда қабул қилишнинг асосий шартларидан бири сифатида ариза топширган шахснинг давлат тилини мулоқат қилиш учун зарур даражада билиши ҳам киритилган.

Бундан ташшқари қонунда Ўзбекистон фуқаролигига алоҳида тартибда қабул қилиш, фуқароликни тиклаш ва тугатиш, фуқароликдан яиқиш ҳамда фуқароликни йўқотиш асослари ҳам белгилаб қўйилган.

Ҳурматли вилоятимиз ҳудудида доимий рўйхатдан ўтиб, хорижий фуқаро ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси асосида яшовчилар, Агарда Сизларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш истаги бўлса, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисидаги Қонунининг юқорида кўрсатиб ўтилган моддалари асосида доимий рўйхатдан ўтиб яшаётган манзилингиздаги ҳудудий Ички ишлар органлари орқали мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

 Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Text to speech