15 Март 2021 йил 324

Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди.

Жорий йилни 13 март куни Гулистон шаҳар ИИО ФМБ мажлислар залида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғини ўринбосари полковник З.Ж.Каюмов ҳузурида, вазирлик ЎХБ Сирдарё вилояти бўйича бўлими бошлиғи подполковник Ж.О.Кенжаев ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник К.А.Шерқуловлар иштирокида Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, ҳозирги кунда Ички ишлар органлари ходимларига давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлар, юртимизда ходимлар томонидан амалга оширилиб келинаётган бир қатор ижобий ишлар ҳақида айтиб ўтилди.

Шунингдек, ходимларнинг хизмат ва ижро интизомига тўлиқ риоя қилишлари, ходимлар томонидан содир этилаётган тамагирлик ва салбий ҳолатларга тўхталиб, учрашув қатнашчиларига ходимлар томонидан содир этилган тамагирлик ва порахўрлик холатлари юзасидан тайёрланган видеороликлар намойиш этилди.

Учрашув давомида, Ички ишлар органлари сафида хизмат қилиб бугунги кунда нафақа гаштини сураётган нафақахўр ота-оналар сўзга чиқиб Ички ишлар органлари ходимларини хизмат фаолиятини янада яхшилаш юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар.

Урашув самимий ва кўтаринки рухда бўлиб ўтди, Бошқарма бошлиғи ўринбосари полковник З.Ж.Каюмов ота-оналар ва шахсий таркибни юртимизга кириб келаётган “Наврўз” умумхалқ байрами билан табриклаб, учрашувга якун ясади.

Text to speech