Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари ички ишлар органларида хизмат қилиш истагида бўлган ёшлар билан учрашув ўтказди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар аввало, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш аҳоли, айниқса ёшларнинг иқтидори ва қобилиятларини рўёбга чиқариш ҳамда бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Ички ишлар органлари тизимида ҳам бу борада ислоҳотлар ўтказилиб соҳага юқори касбий маҳоратга эга, зиммасига юклатилган вазифаларга сидқидилдан ёндашадиган, маънавий баркамол ва етук кадрларни жалб қилиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 март кунидаги 6196-сонли Фармони ва 2 апрель кунидаги 5050-сонли Қарори талаблари ижроси юзасидан жорий йилнинг 15 май куни халқ таълими тизимида психолог лавозимида ишлаб келаётган ва Жаҳон, Осиё чемпионатлари ҳамда Ўзбекистон чемпионатларида совринли ўринларни эгаллаган олий маълумотга эга бўлган Ички ишлар органларида хизмат қилиш истагида бўлган спортчилар билан Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида ёшларга ички ишлар органларида хизмат ўташ тартиби, белгиланган талаблар ва яратилаётган шароитлар ҳамда “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз” концептуал ғоя асосида хизмат қилишлари тўғрисида тушунчалар берилди ва йиғилиш иштирокчилари соҳага оид ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.
Йиғилиш якунида халқ таълими тизимида ишлаётган психологларни вилоят ички ишлар органларидаги офицерлик (инспектор-психолог) лавозимларига ҳамда спортнинг турли йўналишлари бўйича бир қатор чемпионатларда совринли ўринларни эгаллаган ёшларни соҳанинг саф бўлинмаларида мавжуд бўш бўлган сафдорлик лавозимларига қабул қилиш бўйича ҳужжатларини расмийлаштириш белгилаб олинди.
Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати