Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБнинг ҳайдовчиларга мурожаати !
Хурматли вилоятимиз ҳудудидан транзит тартибида ҳаракатланиб ўтадиган ҳайдовчилар!
Хабарингиз бор, 2020 йил 1 май куни Сирдарё вилояти жойлашган “Сардоба” сув омбори тўғонида юзага келган фавқулотда ҳодиса натижасида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари ҳудудларидаги аҳоли яшаш пунктлари, сув тошқини йўналишидаги дала майдонларидаги экинларга ҳам жиддий талофат етди.
Шу билан бир қаторда ушбу сув тошқини натижасида юқоридаги ҳудудлардаги Халқаро, Давлат ва махаллий автомобил йўллари, йўл кўприкларига ҳам жиддий зарар етиб транспорт воситаларини ҳаракатланиши чекланди.
Ҳозирги кунда тегишли ташкилотлар томонидан керакли махсус транспорт воситалари жалб этилган ҳолда йўллар, кўприкларни таъмирлаш ишлари жадал амалга оширилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб, вилоятимиз ҳудудидан бошқа вилоятларга транзит тартибида ҳаракатланиб ўтиб кетаётган ҳайдовчилар ва фуқароларимизга Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани худудидан ўтган А-373 автойўлининг 8-30 км. оралиғида, 4Р-18А автойўли 18-21 км. оралиқларидаги йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли М-34 автойўли 104-152 км. орқали А-376 автойўлининг 219-242 км. йўналишида ҳаракатланишда давом этишлари мумкинлигини билдирамиз.