1 Август 2020 йил 383

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчиларга "ҳайитлик" улашилди.

Ўзбекистон Республикаси Махсус комиссиясининг баёни қарорига асосан "Коронавирус пандемияси" тарқалишини олдини олиш юзасидан Республика ҳудудида карантин тадбирлари узайтирилиб, бир қатор чекловлар сақлаб қолинди.

Жумладан, фуқароларнинг ҳамда транспорт воситаларида ҳаракатланиш бўйича ҳам чекловлар жорий этилиб, бунда вилоятлараро қатновга ҳам чекловлар ўрнатилди. Лекин баён қарорига асосан, махсус стикерга эга бўлган, "Яшил йўлак" дастурига киритилган ҳамда Махсус рухсатнома талаб этилмайдиган ҳолатда ҳаракатланишга рухсат берилган транспорт воситалари карантин постлардан тўсиқларсиз ҳаракатланишига шароитлар яратиб берилмоқда.

Республикада инфекцияга чалинган фуқаролар сони соат сайин купайиб кетаётганлигини инобатга олиб, мусулмонларнинг муқаддас байрами "Қурбон ҳайит" байрамининг биринчи куни жорий йилнинг 31 июл кунига тўғри келганлиги сабабли комиссия қарори билан 31 июл, 1-2 август ҳамда 8-9 (шанба, якшанба) кунлари фуқаролар ҳамда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланиши белгиланди.

Лекин ушбу кунларида ҳам хизматда бўлиб турган давлат идоралари орасида йўл ҳаракат хавфсизлиги хизмати ходимлари, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб туришибди.

Халқимизда азалдан байрамлар муносабати билан бир-бирига совғалар улашиш каби удумларимиз сақланиб қолган.

Байрам муносабати билан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти ҳамда ходимлари томонидан пандемия шароитида ҳам зарурат юзасидан транспорт воситасини бошқариб йўлга чиққан ҳайдовчиларнинг байрам кайфиятини кўтариш мақсадида "Ҳайитлик" ташкил этилиб, вилоят ҳудудидан транзит тартибда ўтиб кетаётган транспорт воситалари ҳайдовчиларига улашилди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech