18 Декабр 2020 йил 291

Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари ўртасида қонун бузилишига йўл қўймаслик, хизмат ва ижрочилик интизомини яхшилашга қаратилган тадбирларнинг иккинчи куни.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Рафиков Шухрат Хикматуллаевич бошчилигида вилоят ички ишлар органлари соҳасида хизмат ва ижрочилик интизомини яхшилашга қаратилган танқидий таҳлилий йиғилишнинг иккинчи кунида вилоятнинг, Янгиер, Ширин шаҳарлари, Ховос ва Боёвут туманлари Ички ишлар бўлимлари, Сирдарё вилояти ИИБ 8-сон тергов ҳибсхонаси, Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими ҳамда ЙҲХБ ва ППХ ва ЖТС бошқармаларининг 650 нафардан ошиқ ходимлари билан суҳбат олиб борилиб, профилактик йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

Ўтказилган йиғилишлар давомида шахсий таркибга жорий йилнинг 10 декабрь куни Ички ишлар вазирлиги масъул раҳбарлари томонидан ўтказилган хизмат ва ижрочилик интизомини яхшилашга қаратилган видеоселекторда тилга олинган масалалар хусусида сўз юритилиши билан биргаликда барча соҳавий хизматларнинг жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ютуқлари эътироф этилди. Паст кўрсатгичга эга бўлган ходимларнинг фаолияти танқидий кўриб чиқилди. Шунингдек, соҳада ижобий натижа ва юқори кўрсатгичга эришган бир қатор ходимлар бошқарма раҳбариятининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Йиғилишлар якунида масъул этиб бириктирилган раҳбарлар ҳар бир ходим билан алоҳида ишлаши, шунингдек, оилавий муҳитини ўрганиш, мавжуд муаммоларини бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг бошқа Ички ишлар бўлимларида давом этмоқда.

ИИВ ЎХБ Сирдарё вилояти бўйича бўлими 

Text to speech