18 Декабр 2020 йил 282

Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари ўртасида қонун бузилишига йўл қўймаслик, хизмат ва ижрочилик интизомини яхшилашга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда.

       Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасида ҳамда вилоятнинг ҳудудий бошқарма ва бўлимларида жорий йилнинг ўтган вақти давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, шунингдек ички ишлар органлари соҳасида хизмат ва ижрочилик интизомини яхшилашга қаратилган танқидий тахлилий йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.

     Ушбу йиғилишларда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Рафиков Шухрат Хикматуллаевич сўзга чиқиб,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 25 октябрь “Ички ишлар органлари ходимлари” куни муносабати билан йўллаган табригида “Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу-ички ишлар соҳаси”-деб бежизга такидланмаганлигини, шундай экан бундай юксак эътироф, билдирилган ишончни оқлашда ўзимизни бор куч ва имкониятларимиздан фойдаланган ҳолда жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда халқимизга хизмат қилишлигимиз кераклиги тўғрисида алохида тўхталиб ўтди.

         Шунингдек, ушбу тадбирнинг дастлабки кунида масъуллар вилоятнинг Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон туманлари Ички ишлар бўлимларининг ҳамда Гулистон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг 450 нафардан ортиқ шахсий таркиби билан сухбатлашиб йиғилиш ўтказилди. Ўтказилган йиғилишлар давомида шахсий таркибга жорий йилнинг 10 декабр куни Ички ишлар вазирлиги масъул рахбарлари томонидан ўтказилган хизмат ва ижрочилик интизомини яхшилашга қаратилган видеоселекторда тилга олинган масалалар хусусида сўз юритилди ва шу билан бирга барча соҳавий хизматларнинг жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ютуқлари эътироф этилди. Паст кўрсатгичга эга бўлган ходимларнинг фаолиятлари эса танқидий кўриб чиқилди. Шунингдек, соҳада ижобий натижа ва юқори кўрсатгичларга эришган бир қатор ходимларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари хам берилди.

       Йиғилишлар якунида масъул этиб бириктирилган раҳбарлар ҳар бир ходим билан алоҳида ишлаши, шунингдек, оилавий муҳитини ўрганиш, мавжуд муаммоларини бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг бошқа Ички ишлар бўлимларида давом этмоқда.

Text to speech