15 Март 2021 йил 384

Сирдарё вилояти ИИБ фуқароларимизни огоҳликка чақиради.

Хурматли Сирдарёликлар! Республикамиз худудида сўнги кунларда каронавирус касаллиги билан касалланаётганлар сони ортиб бормоқда. Энг ачинарлиси касалланиш холатлари бази бир ҳудудларда аҳоли орасида, мактабгача таълим муассасаларида аниқланмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб сизлардан карантин даврида тиббий ниқоблардан фойдаланиб, кўча ва жамоат жойларида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда харакатланишларингизни сўраб қоламиз. Шуни алоҳида эслатиб ўтмоқчимизки ниқобсиз юриш холатлари аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54 моддасига асосан қонуний чоралар кўрилишин эслатиб ўтамиз!

Ўзингиз ва оила аъзоларингизни соғлиғига бефарқ бўлманг. Карантин қоидаларига амал қилишингизни сўраб қоламиз. 

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech