21 Январ 2021 йил 319

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник З.Ж.Қаюмов Оқолтин туманида тадбиркорлар ва ёшлар билан учрашди.

Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбарияти томонидан Оқолтин туманида фаолият олиб борувчи тадбиркорлар йўлида учраётган бюрократик тўсиқлар, муаммолар ва уларнинг ечими ҳамда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашувни дастлаб туман ҳоким Д.Т.Фозилов очиб бериб, бугунги тадбиркорлар ва ёшлар билан ўтказилаётган учрашувда қатнашаётган 57 та тадбиркор ва 120 дан ортиқ ёшларни фаоликка чақириб, вилоят 3-сектор раҳбарияти томонидан ўтказилаётган очиқ мулоқотда барча масалаларни ўртага ташлаш кераклигини тушунтириб ўтди. Шундан сўнг тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча ер майдони ажратиб бериш, тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш ва ёшларни иш билан таъминлаш учун имтиёзли кредитлар ажратиб бериш, Аукцион орқали давлат тасурруфидаги эски биноларни олиш тартибини тушунтириб бериш каби мурожаатлар келиб тушган бўлса, ёшларимиз томонидан иш билан таъминлаш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, М-34 йўли ўртасидаги  бетон тўсиқларни орасини ёпиб бериш ҳамда туман марказидан кесиб ўтган М-34 йўлидаги светофордан мактаб ўқувчиларини дарсга ўтиб қайтишида ИИБ ЙХХБ ходимлари назорат қилиб туришларини таъминлаб бериш каби масалаларда мурожаатлар тингланди.

Учрашув давомида тадбиркорлардан 20 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 8 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинган бўлса, 5 та мурожаатлар хуқуқий тушунтириш бериш орқали, 7 та мурожаатлар қисқа муддатда ижобий ҳал қилиниши учун туман ҳоким ва сектор раҳбари томонидан шахсан назоратга олинди.

Ёшлар томонидан 57 та мурожаатлар  келиб тушди ва мурожаатларнинг аксарияти имтиёзли кредит олиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бўлиб, уларнинг дастлабки хужжатлари расмийлаштириш билан бир қаторда “Оқолтин зар лочин” коперативи раҳбари Дониёр Тошпулатов томонидан ҳар бир ёшга 50 тадан парранда берилиб улардан етиштирилган тухум махсулоти бозордаги нархдан 30 фоиз арзонлаштирилган нархда сотиб олиниши ва бу паррандалар учун хеч кандай тўловлар олинмаслиги бўйича таклиф берилди. Ушбу таклиф юзасидан 100 га яқин ёшлар қизиқиш билдириб, шу ернинг ўзида дастлабки хужжатларни расмийлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Ушбу учрашувлар вилоят ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech