23 Июн 2021 йил 688

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули вилоят халқ қабулхонасида ўтказилди.

Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида, вилоят халқ қабулхонасида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Бўроновнинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.

Ўтказилган шахсий қабулда 3-сектор масъул ходимлари ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди.

Қабулда ҳар бир мурожаатни имкон қадар жойида ҳал этилишига эътибор қаратилди.

Ўтказилган шахсий қабулда асосан ишга тиклаш, ишга жойлашиш, кўчаларни таъмирлаш ҳамда ичимлик суви учун қувур тортиш масалалари бўлди.

Қабулда айрим масалалар қабулнинг ўзидаёқ ҳал бўлган бўлса, ечими юзасидан вақт талаб қилинаётган масалалар юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тегишли масъул раҳбарларга топшириқлар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг шахсий ҳамда сайёр қабуллари вилоятимизнинг ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech