Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан бир гуруҳ Ички ишлар органлари ходимлари рағбатлантирилди.
Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари вилоят ҳудудида ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш, халқимиз осойишталиги ва юртимизнинг барқарорликни таъминлаш йўлида куну-тун хизмат олиб бориб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг ҳар қандай кўринишларига қарши кескин ва муросасиз бўлиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаб, ходимларнинг хизмат фаолиятига аралашиш ва тўсқинлик қилиш, уларнинг қонуний талабларини бажармаслик, бурчини бажаришдан воз кечишга мажбур қилиш ва қаршилик кўрсатиш каби турли зиддиятли вазиятларга қарамасдан, фуқаролар билан мулоқотда ички ишлар органлари шаънини ҳимоя қилган ҳолда, ушбу ҳолатларга чек қўйишда сабот билан ўзларининг қатъий профессионал позицияларини намоён қилиб, мардлик, жасорат ва фидойилик намуналарини кўрсатиб келмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сонли “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларининг ИНТИЗОМ УСТАВИ” талабларига мувофиқ, шахсий таркибни ижтимоий ҳимоя қилиш ва ходимларнинг мухофазасини кучайтириш мақсадида, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тўлақонли англаб, зиммаларидаги хизмат вазифаларини виждонан бажариб, ички ишлар органларининг халқ орасидаги обрўсини оширишга сидқидилдан ўз ҳиссаларини қўшганликлари,билим савияси ва касбий тайёргарлиги билан ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги вилоят ички ишлар органлари таркибий тузилмалари ҳамда ҳудудий бўлинмаларининг 17 нафар ходимлари пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.
Шунингдек, ўзининг фуқаролик бурчини бажариб, фуқаролар орасида ички ишлар органлари ходимларига нисбатан бўлган ишончнинг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшганлиги учун, фуқаро Ўрозов Сардорбек Олимжон ўғли ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати