Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи навбатдаги шахсий қабулини ўтказди.
Жорий йилнинг 26 июн куни Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Бўронов, тасдиқланган режа асосида Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.
Шахсий қабулда жами 13 га яқин турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг 4 таси дастлабки тергов, 3 таси ишга қабул қилиш, 6 таси ишга кириш масалаларига таалуқли бўлди.
Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди.
Мурожаатларнинг барчаси қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қилганлиги боис, юритувга олиниб, тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берган ҳолда ижроси алоҳида назоратга олинди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати