10 Апрел 2021 йил 391

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Янгиер шаҳар ёшлари билан учрашув ўтказди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Ш.Мавляновнинг Янгиер шаҳар “Фазилат”, “Бинокор” “Маърифат” ҳамда “А.Жомий” маҳаллаларининг 57 нафарга яқин ёшлари билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида уларнинг фаолиятида учраётган тўсиқлар, муаммолари ҳамда шаҳардаги ёшларнинг таклифлари, фикр мулоҳазаларини ўрганиш бўйича очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилди. Ушбу учрашувда ёшлар томонидан сартарошхона очиш, касбга тайёрлов курсларида ўқиш, таълим кредити олиш, автотех хизмат кўрсатиш устахонасини очиш учун ер майдони олиш, Ички ишлар органларига ишга кириш ва бошқа ижтимоий масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Янгиер шаҳар “Маърифат” маҳалласида яшовчи 1992 й.т Дилдора Худойбердиеванинг ўғлини соғлиғи яхши бўлмаганлиги сабабли уни текширувдан ўтказиб даволатишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати шу вақтнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, барча тиббий текширувлардан имтиёзли бепул ўтиши ва теширув натижаларидан кейин фарзандини бепул даволаниши учун Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда шу ернинг ўзида ордер берилди.

Бундан ташқари Янгиер шаҳар “А.Жомий” маҳалласида яшовчи 1999 й.т Зиёдбек Абдуқаххаровнинг ҳозирда олий таълим муассасасида шартнома асосида 3 босқичда ўқиб келаётганлигини ва шартнома пулини тўлашга қийналаётганлиги сабабли уни тўлаб бериш ва ўқишдан ташқари вақтда ишлаши учун иш топиб беришни сўраб қилган мурожаати бўйича сектор раҳбари томонидан тўлов шартномасининг 50 фоизи тўлаб бериладиган бўлди ҳамда Бандликка кўмаклашиш бошқармаси томонидан ўқишдан ташқари вақтда Янгиер шаҳрида обод маҳаллага тушган ҳудудда жамоатчилик асосида ишга жойлаштирилиб, шу ернинг ўзида мурожаати ижобий ҳал этилди.

Учрашув давомида келиб тушган 25 та мурожаатлардан 4 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинган бўлса, 7 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва қолган 14 та мурожаатлар сектор раҳбари томонидан қисқа муддатли назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилотларга ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Шу каба учрашувлар вилоятимизнинг ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech