25 Июн 2021 йил 434

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Сардоба тумани ёшлари билан учрашув ўтказди.

Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбари полковник Шухрат Бўронов Сардоба туманидаги “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган муаммоси бор 40 нафардан ортиқ ёшлар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида уларнинг фаолиятида учраётган тўсиқлар, муаммолари ҳамда тумандаги ёшларнинг таклифлари, фикр мулоҳазаларини ўрганиш бўйича очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилди. Ушбу учрашувдаги очиқ мулоқотда ёшлар томонидан иш билан таъминлаш, имтиёзли кредитларни олишдаги муаммолар, субцидия олиш, ўз мутахассислиги бўйича ишга кириш ва ижтимоий муаммолар бўйича турли хилдаги мурожаатлар келиб тушди.

Учрашув давомида келиб тушган 20 та мурожаатлардан 2 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинган бўлса, 2 тасига хуқуқий тушунтириш бериш орқали, қолган 16 та мурожаатлар сектор раҳбари томонидан қисқа муддатли назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Учрашув давомида, олдинги ёшлар учрашувида субцидия сўраб мурожаат қилган туман худудидаги 5 нафар ёшларга субцидия асосида 2 та тикув машинаси, 2 та чилангарлик ускунаси, 1 та компрессорлар топширилди.

Шундан сўнг, вилоят 3-сектор раҳбари томонидан “Пахтакор” маҳалласида истиқомат қилувчи “Ёшлар дафтари” да турадиган 12 нафар деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга такрорий экин экиш учун ғалладан бўшаган экин майдонлари масъуллар билан биргаликда топширилиб, уларга қишлоқ хўжалиги соҳасида керакли бўлган билимларни ўргатиш учун соҳанинг малакали мутахассислари бириктирилди.

Бу каби учрашувлардан кейин ёшларимиз томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳар бирини ижроси таъминланиши бўйича 3-сектор раҳбарияти томонидан шахсан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу каби учрашувлар вилоятимизнинг ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech