16 Январ 2021 йил 796

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Ш.Т.Мавлянов Сирдарё туманида тадбиркорлар ва ёшлар билан учрашди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Ш.Т.Мавляновнинг Сирдарё тумани "Интилиш" маҳалласида тадбиркорлар фаолиятини амалга оширишда учраётган тўсиқлар, уларнинг муаммолари ҳамда тумандаги ёшларнинг таклифлари, фикр мулоҳазаларини ўрганиш бўйича очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилди. Ушбу учрашувда Интилиш, Илғор ва Оқ-йўл маҳаллаларида фаолият олиб борувчи 20 га яқин тадбиркорлар, 77 нафар ёшлар иштирок этди. Ўтказилган очиқ мулоқотда тадбиркорлар томонидан онлайн назорат касса машинаси олиш, тадбиркорлар учун кам фоизли узоқ муддатли имтиёзли кредитлар олиш тартиби, солиқдаги имтиёзлар ва ёшлар томонидан ўз касб мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш, сартарошхона учун ер ажратиб бериш, маҳалла учун стадион қуриб бериш ва бошқа ижтимоий масалаларда турли хил мурожаатлар келиб тушди.
Оқ йўл маҳалласида яшовчи Абдураханов Дилмурод томонидан сартарошхона қуриб бериш юзасидан қилинган мурожаат бўйича шу ернинг ўзида маҳалла марказидан 4х7 хажмдаги ер майдони кўриб чиқилиб, туман ҳокимлиги томонидан маъқулланди ва ажратилган ер майдонини дастлабки хужжатларини расмийлаштириш ишлари амалга оширилди.
Оқ йўл маҳалласида яшовчи Назарова Дилдора компюьтер мутахассислиги бўйича маълумотга эга эканлиги учун компюьтер хизматлари очишида имтиёзли кредит сўраб қилган мурожаати бўйича сектор раҳбари томонидан 1 та компюьтер жамланмаси совға қилинди ва 10 млн сўмлик кредит ажратиб берилиши бўйича мутасадди раҳбарларга 7 кунлик муддат бериб шахсан ўз назоратига олди.
Интилиш маҳалласида яшовчи тадбиркор томонидан савдо қилиб келинаётганлигини лекин онлайн пластик карталарга савдо қилиш учун назорат машинасини олишда 3 млн сўм тўлов қилишга қийналиб келаётганлигини маълум қилди. Ушбу мурожаат бўйича туман халқ банки томонидан 1 йиллик муддатга назорат касса машинасини имтиёзли кредит асосида бериладиган бўлди.
Ёшлар билан учрашув давомида яна бошқа шу каби ижтимоий муаммолар тингланиб, уларни ҳам ҳал қилиш бўйича тегишли мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилиб сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech