26 Март 2021 йил 373

Сирдарё вилояти ИИБ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Маълумки, Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, ҳар бир фуқаронинг тинч ва осуда ҳаёт кечиришини таъминлаш, самародорли хизмат олиб боришида ички ишлар органларида яратилган моддий-техник базасини янада такомилаштириш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, ажратилган автотехника, замонавий қурол аслаҳа ҳамда алоқа воситалари кундалик хизмат фаолиятимизда ўз самарасини кўрсатмоқда.

Шулардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 2021-2022 ўқув йили режаси асосида қўшинларни жанговар шайлигини ошириш амалий ва назарий билимларини синовдан ўтказишда уларда кўникмаларни шакллантириш борасида Сирдарё вилояти ИИБ  бошлиғининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг махсус жанговар бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорликда Ширин шаҳар хавфсизлигини таъминлаш режасига асосан махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулотни давомида:

Ширин шаҳар ИИБ мажлислар залида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида тезкор йиғилиш ўтказилиб, йиғилиш қатнашчиларига махсус-тактик ўқув машғулотни ўтказиш тартиби, мақсади, ўқув саволлари бўйича тушунтиришлар берилиб ҳамда белгиланган ўқув нуқталарига малакали раҳбарлар тайинлаб, ўқув машғулотини самарали ўтказилишини таминлаш тўғрисида кўрсатмалар берилди. Шунингдек, ўқув машғулотини ўтказиш тартиби бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, Тошкент ҳарбий округи, Сирдарё вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ, Ҳарбий сафарбарлик бўлими ҳамда Ширин шаҳар ИИБ бошлиғи ва қолган хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Йиғилишдан сўнг, ўқув машғулотга жалб этилган барча шахсий таркиб йиғилиб уларга машғулот давомида тартиб интизомга, шахсий ва техник хавфсизлигига риоя қилишлари, фуқаролар билан ҳушмуомала бўлишлари ва қўйилган вазифаларни ситқидилдан бажаришлари тўғрисида йўриқнома берилди.

Ўтказилган машғулотларни асосий мавзулар Сирдарё вилояти Ширин шаҳар хавфсизлигини таъминлаш” режасига асосан тезкор тадбирлар олиб бориш, “Гаровга олинган фуқароларни озод қилиш ва қуролланган жиноятчиларни қўлга олиш” ва “Портлаш хавфи бўлган предметларни зарарсизлантириш” ҳамда “Табиий ҳамда техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар” режаларига мувофиқ белгиланди.

Ушбу махсус-тактик ўқув машғулотларни ўтказишнинг асосий мақсадлари Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва уларнинг жанговар бўлинмалари билан ҳамкорликни ўрнатиш, доимий равишда алоқа алмашуви тизимини яратиш ҳамда ҳар бир ходим томонидан ўз хизмат вазифасини аъло даражада бажарилишига эришиш деб белгиланган.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech