25 Декабр 2020 йил 374

Сирдарё вилояти ИИБ 3-сектори маъсуллари томонидан Гулистон шаҳрида сайёр қабул ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 08 январь кунидаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида барча сектор раҳбарлари ҳар ойда 2-маротаба аҳолининг ижтимоий иқтисодий аҳволини ўрганиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиши кўрсатилган. Мазкур қарорни ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон шаҳар "Намуна" маҳалласида Сирдарё вилояти 3-сектори маъсуллари томонидан фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Маъсуллар томонидан фуқароларни мурожаатларини бирма-бир тингланди. Мурожаатларнинг мазмунига эътибор қаратадиган бўлсак, асосан маҳаллада иш билан таъминлаш, тиббий хизматни яхшилаш, нафақа олиш, бетон устунларни янгилаш, кўча ёритиш чироқларини янгисига алмаштириш, фуқаролик паспортини олиш масалаларида муаммолар билан мурожаат қилинди.

Сайёр қабул жараёнида маҳаллада истиқомат қилувчи 10 нафар фуқаролардан 6 та мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатлар муттасадди ташкилотлар билан биргаликда шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилишга ҳаракат қилинди.

Келиб тушган 6 та мурожаатларнинг 4 таси шу ернинг ўзида маъсуллар томонидан ижобий ҳал қилинган бўлса, 1 тасига хуқуқий тушунтириш бериб қолган 1 нафари вақт талаб қилганлиги сабабли йўл хариталарига киритилиб, сектор раҳбари томонидан қисқа муддатларда бажарилиши юзасидан назоратга олинди.

Бундан ташқари сайёр қабул жараёнида шаҳардаги “Сайқал” маҳалласида яшовчи “темир дафтар”га киритилган оилаларнинг ҳолидан ҳабар олиниб, уларнинг муаммолари ўрганилганида, аввало уларни кунлик эҳтиёжи учун озиқ-овқат махсулотлари билан таъмиди.

Қабул давомида шу маҳаллада яшовчи ногиронлиги бўлган кекса ёшдаги фуқарога ногиронлик аравачаси берилди.

Ҳалқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.

Бундай сайёр қабуллар вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech