Сирдарё вилояти ИИБ 3-сектор раҳбари Сайхунобод тумани ёшлари билан учрашув ўтказди
Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбари полковник Ш.Т.Мавлянов томонидан Сайхунобод тумани “Турон” маҳалласининг 40 дан ортиқ ёшлари билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида уларнинг фаолиятида учраётган тўсиқлар, муаммолари ҳамда тумандаги ёшларнинг таклифлари, фикр мулоҳазаларини ўрганиш бўйича очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилди. Ушбу учрашувдаги очиқ мулоқотда ёшлар томонидан иш билан таъминлаш, имтиёзли кредитларни олишдаги муаммолар, даволаниш учун йўлланма олиш, субсидия ажратишда амалий ёрдам бериш, хайдовчилик гувоҳномасига имтиёзли ўқишда ёрдам бериш, Ички ишлар органларига ишга кириш ва бошқа ижтимоий муаммолар бўйича турли хил мурожаатлар келиб тушди.
Учрашув давомида 16 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 2 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинган бўлса, 2 тасига хуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал қилинди, қолган 12 та мурожаатлар сектор раҳбари томонидан қисқа муддатли назоратга олиниб, тегишли муттасадди ташкилот раҳбарларга ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.
Бу каби учрашувлардан кейин ёшларимиз томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳар бирини ижроси таъминланиши бўйича 3-сектор раҳбарияти томонидан шахсан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати